15:24 / 10.11.2023
135

Италия президенти Кўксаройда тантанали равишда кутиб олинди

Италия президенти Кўксаройда тантанали равишда кутиб олинди
Фото: Президент матбуот хизмати

10 ноябр куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Италия президенти Сержио Маттареллани расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Италия президенти ва унинг қизи – мамлакат биринчи ледисини Ўзбекистон президенти ва рафиқаси қарши олди.

Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият