date
views 161

“Malibu 2” автотранспорти хатланди

“Malibu 2” автотранспорти хатланди

Одатда фуқаролар томонидан кредит тўловлари кредит шартномаларида белгиланган миқдорда ва муддатларда кредит ташкилотларига тўлаб борилади.

Лекин, амалиётда айрим фуқаролар томонидан кредит тўловларини кечиктириш ёки тўлашни “унутиш” ҳолатларини кўплаб кузатиш мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор М.Қ.дан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ фойдасига 208 млн. 62 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Сергели туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Эргашев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорнинг “Malibu 2”  автотранспорт воситаси хатланиб, ҳозирда ушбу автотранспорт воситасини электрон онлайн аукционда сотиш чоралари кўрилиши таъминланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Malibu 2” автотранспорти хатланди