Юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш ёки бошқа орзу-ҳавасларга етишиш мақсадида кредит имкониятлари яратиб берилмоқда.
Бундай имкониятлардан нотўғри йўлда фойдаланган ва қайтарилмаган 253 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари эвазига фуқаронинг гаровдаги кўчмас мулки сотилиши мумкин.
Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 25.07.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор О.М.дан ундирувчи АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фойдасига 253.317,0 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Сергели туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Эргашев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорнинг Сергели туманидаги кўчмас мулки хатланиб, ҳозирда электрон онлайн аукционда сотиш чоралари кўрилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар