Бош прокуратура томонидан энергетика соҳасида қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Учқўрғон тумани кўмир омбори мудири У. Н. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 623,7 тонна кўмирларни талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шунингдек, Бувайда тумани кўмир омбори мудири А.И. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 413,8 млн. сўмлик 1.364,3 тонна кўмирларни гўёки фуқаролар олганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, кўмирни нақд пулга сотиб, шахсий манфаатлари йўлида талон-торож қилган.
Иккала ҳолат бўйича ҳам омбор мудирларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар