18:45 / 13.11.2023
192

Тошкентда йўловчи автобусида ёнғин чиқди

Тошкентда йўловчи автобусида ёнғин чиқди

Фото: Видеодан кадр

Бугун, 13 ноябр куни Тошкент шаҳридаги «Қипчоқ» (Бекат-5) автостанцияси яқинида соат 16:30 да «12-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги «Ман» русумли автобусда ёнғин содир бўлган.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, ушбу автобус 2022 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, тасарруф бошидан буён 97 500 км масофани босиб ўтган.

Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин автобус ҳайдовчиси ўриндиғи орқасида жойлашган электр симларининг бирлашган блок қисмидаги қисқа туташув натижасида содир бўлган. Автобус кафолат муддатида тасарруф этилаётганини инобатга олиб, ёнғиннинг аниқ сабаби автобус ишлаб чиқарувчи завод мутахассислари билан биргаликда аниқланмоқда.

Ёнғин қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 16:36 да етиб бориб, ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда «Тошшаҳартрансхизмат» Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан ҳам хизмат текшируви олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият