date
views 451

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш осонлашди

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш осонлашди

Ягона портал (my.gov.uz)да боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш учун ариза йўллаш хизмати ишга туширилди.

Эътиборлиси, бунинг учун ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Ариза ҳолатини my.gov.uz орқали кузатиш имконияти ҳам бор. Ариза муаллифи жараёндан доимий хабардор бўлиб туради.

1 иш кунида тақдим этиладиган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани эса ўзингиз учун қулай вақтда почта орқали олишингиз мумкин бўлади.

Хизматдан my.gov.uz орқали фойдалансангиз 10% арзон тўлайсиз: 44550 сўм (0.135 БҲМ). Почта тўлови: 25000 сўм.

Маълумот учун: ушбу давлат хизматидан ота-она энди дунёга келган гўдаклари учун илк бор гувоҳнома олишда фойдаланишлари мумкин.

Бошқа ҳолатлар учун my.gov.uz да туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома олишга ариза бериш хизмати мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш осонлашди