date
views 163

Гаров мулки хатланди

Гаров мулки хатланди

Бюро органлари иш юритувидаги банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш назоратга олинган бўлиб, бу борада муайян ишлар қилинмоқда.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 18.06.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздорлар Н.Холова, Б.Мухторовлардан солидар тартибда “Капиталбанк” АТБ “Капитал 24” ЧБФ Бухоро Смартбанкининг фойдасига 239.665.992 сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни гаровга қўйилган, Н.Холова номида бўлган “Captiva” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.

Мазкур автотранспорт воситаси тегишли тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган, қарздорлик бартараф қилинмаган тақдирда, мазкур машина электрон савдо майдончаси орқали кимошди савдоларига чиқарилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гаров мулки хатланди
-->