Бу ҳаётда фарзанд тарбияси, унинг таъминоти ҳар бир ота-она зиммасидаги ўта шарафли ва айни пайтда масъулиятли вазифа саналади. Бироқ ҳаётда ана шундай масъулиятли вазифани ўз ихтиёри билан бажаришдан бош тортадиган отадан фарқли ўлароқ фарзанд тақдирини ўйлайдиган оталар ҳам учраб туради. Албатта, Бюро органлари томонидан тўғри ҳуқуқий тушунчалар берилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 29.01.2018 йилдаги қарорига асосан қарздор Ф.Санақуловдан ундирувчи М.Санақулова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг ҳисобидан алимент ундириш белгиланган.
Хусусан, Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздор Ф.Санақуловга фарзандининг келажаги учун ундирувчи М.Санақулова пулга муҳтожлиги тушунтирилди. Вазиятни тўғри тушунган ва ўз фарзанди келажагига бефарқ бўлмаган ота қирқ миллион сўм алимент пулларини фарзандининг таъминоти учун олдиндан тўлаб берди.
Келгусида М.Санақулова томонидан ушбу пуллар фарзандининг келажаги учун сарф қилинса, ота-онасининг орзусидагидек қиз бўлиб етишса ажаб эмас.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг