Тармоқларда Тошкент шаҳридаги 217-мактаб директорининг ўқувчини калтаклагани акс этган видеохабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур воқеага муносабат билдирди.
Аниқланишича, воқеа 2023 йилнинг 19 сентябрь куни содир бўлган.
"Шу куни 217-мактаб 8-“Б” синф ўқувчилари А.М. ҳамда Ш.И.лар синфхонасида ўзаро муштлашиб қолган. А.М. синфдошининг юзига мушт тушириб, тан жароҳати етказган. Бундан хабар топган мактаб маъмурияти ўқувчиларни директор хонасига чақирган. Мактаб директори Я.Ш. маъанавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Г.Х., Чилонзор туман ИИО ФМБ HPБ ВЭMБ инспектор психологи, катта лейтенант М.И. гувоҳлигида ўқувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борган. А.М. га танбеҳ бериш чоғида мактаб директори жаҳл устида уни сўкиб, калтаклаган ва тартибга чақирган", — дейди масъуллар воқеага изоҳ берар экан.
Таъкидланишича, мазкур воқеа ортидан туман ҳокими ўринбосари, мактаб маъмурияти, ўқитувчилар, ИИБ ходимлари ва ота-оналар иштирокида ҳам йиғилиш ўтказилган.
"Айни пайтда юқоридаги ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганилмоқда", — дейди масъуллар.
Бошқарма воқеага муносабат бериш баробарида педагогларга мурожаат қилиб, ўқувчиларга зўравонлик қилинишини қоралаган.
"Ўқувчиларга нисбатан зўравонлик ишлатиш, жумладан, уларни ҳақоратлаш, калтаклаш педагог этикасига тўғри келмаслигини, бунинг учун қонунчилигимизда жазо чоралари белгилаб қўйилганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Юқоридаги каби хунук ҳолат педагог обрўсига путур етказади, холос", — дейилади бошқарма муносабатида.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди