Қатар Ўзбекистонда йўл қуриш соҳасида лойиҳаларни амалга оширади

Қатар Ўзбекистонда йўл қуриш соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
Фото: Дунё АА

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Қатарнинг Power International Holding бош ижрочи директори ўринбосари Морис Гаттас ва ушбу компания таркибига кирувчи UCC Holding раҳбари Муҳаммад Сабри билан музокаралар ўтказди.

«Дунё» хабарига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон президентининг Қатарга амалга оширган давлат ташрифи чоғида Power International Holding компанияси билан эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида Power International Holding, UCC Holding ва Assets Group компаниялари раҳбарларининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Қатар Ўзбекистонда йўл қуриш соҳасида лойиҳаларни амалга оширади

Ташрифнинг асосий мақсади Power International Holding компанияси томонидан Ўзбекистонда йўл, кўптармоқли шифохона мажмуасини барпо этиш, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида меҳмонхоналар қуриш, Навоий вилоятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда қайта тикланувчи энергия соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш ишларини бошлашдан иборат бўлади.

Шунингдек, жорий ноябр ойида Тошкент шаҳрида Power International Holding компаниясининг офиси очилиши режалаштирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар