12:17 / 22.11.2023
185

Пойтахтда солиқ ва кредит қарзларини ундириш бўйича тадбирлар давом этмоқда

Пойтахтда солиқ ва кредит қарзларини ундириш бўйича тадбирлар давом этмоқда

 Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимлари солиқ ва банк идоралари билан ҳамкорликда тузилган Ишчи гуруҳ томонидан қарздорликларни қисқартириш ва бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Бюронинг Яшнобод туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар Давлат Солиқ бошқармаси қарорига асосан қарздор корхонадан 184 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундируви бўйича солиқ ходими иштирокида Яшнобод туманида жойлашган нотурар бино иншоотини хатлаш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Шунингдек, Бюронинг Миробод туман бўлими томонидан қарздор М.С.дан "Ҳамкорбанк"  фойдасига 141 млн. 252 минг 789 сўм қарздорликни ундируви юзасидан қарздорга тегишли KIA русумли автотранспорт воситаси хатланиши таъминланди.

Жумладан, Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими давлат ижрочиси А.Абдиев томонидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ДСИ қарорига асосан қарздор С.В.дан 5 млн. сўм солиқ қарздорлиги ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қарорларига асосан давлат фойдасига 32 та 21 млн. 750 минг сўмлик жарималар ундируви юзасидан ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли “NISSAN” русумли автотранспорт воситаси хатланиши таъминланди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг қарорига асосан қарздор “T. CONSTRUCTION A.” МЧЖдан ундирувчи давлат солиқ бошқармаси фойдасига 219 млн. 279 минг солиқ қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан мавжуд қарздорлик қарздор томонидан ихтиёрий муддатда тўланмаганлиги сабабли, Бюронинг Юнусобод туман бўлими давлат ижрочиси Т.Бакиханов томонидан қарздорга тегишли автомабил хатланиб, банд солинди ва вақтинча сақлаш учун Яшнобод туманидаги  автомабиллар сақлаш майдончасига қўйилди.

Мавжуд қарздорлик тўлиқ бартараф этилмаган тақдирда хатланган автомобиль  воситаси “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ орқали сотилиши ҳақида қарздор огоҳлантирилди.

Жумладан, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Бюронинг Яккасарой туман бўлими давлат ижрочиси Б.Назаров томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг суд буйруғига асосан ундирувчи Қизилтепа туман солиқ инспекциясининг қарздор Л.Х.га нисбатан 12 млн.695 минг 266 сўм солиқ қарзини ҳамда  давлат фойдасига 507 минг 150 сўм давлат божи  ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан ўтказган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли KIA 5 русумли автомашинаси хатланиб, жарима майдончасига қўйилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият