18:51 / 24.11.2023
201

Импорт қилинаётган автотранспорт учун тўловлар тўланмагани сабаб машина мусодара қилинди

Импорт қилинаётган автотранспорт учун тўловлар тўланмагани сабаб машина мусодара қилинди

Импорт қилинаётган автотранспортни божхона орқали расмийлаштириш қоидалари бузилганлиги натижасида автомашина мусодара қилинди.

Сабаби, ҳуқуқбузар Д.С. ва бошқалар “Ласетти” русумли транспорт воситасини олиб чиқмаганлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин ўттиз кун ичида уни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетишмаган.

Иш ҳужжатларида, ҳуқуқбузарлар ўтказиб юборилган 349 кун муддат ичида тўланиши лозим бўлган 47.939.850 сўм миқдоридаги божхона тўловини тўламаганлиги кўрсатилган.

Шунга кўра, ҳуқуқбузарларнинг  ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 227-16-моддаси 3-қисми билан квалификация қилиниб, суд томонидан Хўжаобод туманидаги жарима майдончасида сақланаётган “Ласетти” русумли транспорт воситаси мусодара қилиниши бўйича ижро ҳужжати Бюронинг Хўжаобод туман бўлимига юборилган.

Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида бўлим давлат ижрочиси автомашинани кўздан кечирди. Ҳозирда “Ласетти” автомашинасини электрон онлайн аукцион савдоси орқали сотиш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Келгусида сотувдан тушган пул маблағлари давлат фойдасига ўтказилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият