18:15 / 26.11.2023
574

«Бир ўпканинг «Матиз»и тагида қолиб ўлсам, жуда алам қилган бўларди» — хориждан келган журналист

«Бир ўпканинг «Матиз»и тагида қолиб ўлсам, жуда алам қилган бўларди» — хориждан келган журналист

BBC журналисти Ибрат Сафо фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистонга келган вақтида ўзини машина уриб кетишига сал қолгани ҳақида ёзди.

«Онам бетоблиги учун бир ҳафта ватанда бўлиб қайтдим. Шунча шок етмагандек, онамни аравачада кечки сайрга олиб чиққан вақтим машина уриб кетишига сал қолди. Икки томонга ҳам қараб, светофорсиз бурилишдан ўтаётган вақтимиз, қаердандир чийиллаб бир «Матиз» жуда катта тезликда пайдо бўлди ва менга тегар-тегмас бурилиб шу тезликда яна ғойиб бўлди. Онамни ортимда энага етаклаётганди, чуқурга тушса олдидан мен кўтараётгандим. Менгаям, аравадаги қариягаям тупуриб қўйганди бу «ўпка».

Мен муздек қотиб қолган бўлсам, орқамдаги энага ва опам ҳайдовчи аёлни ва рақамни кўриб улгуришибди, милицияга сим қоқишди. Ўнқир-чўнқир йўлларни кесиб, бир амаллаб маҳаллага кирсак, у шалоқ «Матиз» маҳалладошимизники экан. Ойимча ҳеч нарса бўлмагандек уйига кириб кетяпти. Тўхтатиб саволга тутсам, тиржайиб «энди ўрганяпман-да», дейди. Яна «онангизни танийман», деб қўяди. Узр-пузр йўқ. Милиция шу заҳотиёқ етиб келганига ҳайрон қолдим. Обкетамиз дейди. У маймунсифат ҳайдовчининг дарвозадан чиққан укаси «шеп, шу ерда ҳал қилайлик» дея аввал ялиниб, кейин дўқ уришга ўтди. ГАИ ҳам ярим соат деганда етиб келди. Акаси «рулда мен эдим» дея алдамоқчи, англадимки опасида права йўқ.

Ҳарқалай маҳалладош экан дея, давоим йўқ деб ёзиб бердим. Опам давоим бор деб турволганлар, мен эса унга ялинаман. Шу етмай турганди ўзи», дея воқеани тасвирлайди журналист.

У Ўзбекистонда одамларнинг ўзаро муносабатлардаги ҳурматсизлигига эътибор қаратган.

«Эртасига Лондонга учиб кетишим керак, кечаси билан ухлолмадим. Дунёда шунча ерларни кезиб, келиб-келиб шу қолоқ туманнинг илма-тешик йўлларида, бир ўпканинг «Матиз»и тагида қолиб ўлсам жуда-жуда алам қилган бўларди.

Яна алам қилгани — Ўзбекистонда одамнинг одамга бўлган ҳурматсизлиги. Кунига шунга дуч келаман ҳар сафар. Бир вақтлар меҳмондўст, меҳр-оқибатли дея (ўзимиз томондан) олқишланган халқда заррача маданият қолмагандек. Машиналарни чингачкуклар ҳайдаб юрибди. Қанча одам жувонмарг бўлиб кетяпти бу маразлар дастидан. Бу ерда сўкинмай қўяқолай», дея якунлаган у ўз постини.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият