22:55 / 26.11.2023
277

Ўн тўрт яшар қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланувчи қамоққа олинди

Ўн тўрт яшар қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланувчи қамоққа олинди

Қашқадарё вилоятида 14 яшар қизни жинсий қулликда сақлаб келишда гумонланаётган аёл қамоққа олинди. Бу ҳақда Болалар омбдусмани хабар бермоқда.

Китоб тумани прокуратураси томонидан фуқаро Н.А.га (аёл) нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2023 йилнинг 25 ноябр куни фуқаро Н.А. (аёл) гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан ЖИБ Китоб тумани судининг 26.11.2023 йилдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди, дейилади хабарда.

Мазкур иш юзасидан Болалар омбудсмани вояга етмаган Ч.Т. нинг қонуний манфаатлари таъминланиши устидан парламент назоратинини давом эттириши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябр куни ижтимоий тармоқларда мазкур ҳодиса ҳақида маълумот тарқалган ва Бош прокуратура тергов бошлаганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият