17:30 / 29.11.2023
120

Давлат бюджети фойдасига қарздорлик ундирилди

Давлат бюджети фойдасига қарздорлик ундирилди

Давлатнинг иқтисодий ривожланишида бюджет маблағлари (солиқлар, давлат божлари ва бошқалар) муҳим роль ўйнайди ва давлатнинг иқтисодий қудратини ортишига ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Айниқса, ушбу маблағлар, иш ҳақи, нафақалар, камбағалликни қисқартириш, “Темир”, “Аёллар” ҳамда “Ёшлар” дафтарларига йўналтирилишини ҳаммамиз яхши биламиз.

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 25.11.2022 йилдаги «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бухоро минтақавий филиали манфаатида қарздорлар «RED PEP/ AND FAMILY» МЧЖ, «BUXARA KANS MARKET» ХК ва бошқаларга нисбатан 1.268.862.367 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори билан ушбу корхоналардан солидар тартибда 57.988.180 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро туман бўлими иш юритувига келиб тушган, ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарор нусхаси тарафларга юборилиб, қарздорликни бартараф этиш учун қарздорларга ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.

Бюронинг Бухоро туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, 28.11.2023 йилда қарздорлардан ушбу 57.988.180 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, давлат бюджетига йўналтирилган ва ижро ҳужжати иш юритувидан тамомланган.

Шунингдек, қарздорлар томонидан 1.268.862.367 сўм кредит қарздорлиги ҳам тўлиқ тўланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият