22:57 / 29.11.2023
403

Ўзбекистонда декабрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда декабрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Об-ҳаво шароитларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йил декабрь ойи совуқ бўлмайди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даража совуққача, шимолда 8-13 даража совуққача пасайиши кузатилади. Декабрь ойи учун бу нормал ҳолат.

Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати 15-18 даражагача, жанубда 20-22 даражагача кўтарилади.

Декабрь ойи қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Декабрь ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши, ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, декабрь ойининг бундай қуруқ ва илиқ бошланиши Ўзбекистонда жуда кам учрайди.

Кейинчалик, декабрь ойининг охиригача “Ўзгидромет” прогнозига кўра, ҳаво ҳарорати кечаси 5-8 даража илиқдан 3-6 даража совуққача, кундузи 15-18 даража илиқдан 2-5 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.  

Ой давомида вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият