date
views 83

Шавкат Мирзиёев Masdar компанияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Шавкат Мирзиёев Masdar компанияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Президент Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари доирасида 2 декабр куни Бирлашган Араб Амирликлари инвестиция вазири, ADQ холдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда TAQA компанияси раҳбари Жосим Ҳусайн Табит ва Masdar компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил ар-Рамаҳий ҳам қатнашди.

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида шериклик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Энергетика секторидаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётгани қайд этилди. Бу йўналишда Masdar компанияси билан стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди.

Учрашув якунида давлат раҳбари Masdar бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил ар-Рамаҳийга кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатлари ривожига қўшган шахсий ҳиссаси учун Ўзбекистоннинг юксак давлат мукофоти – «Дўстлик» орденини топширди.

Masdar компанияси Ўзбекистон энергетика соҳасида йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда. Жумладан, Навоий вилоятининг Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станцияси қуриляпти. Ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилиши режалаштирилган. Шамол электр станциясининг илк қувватлари 2023 йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик станция бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Masdar компанияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади