“Ўзгидромет” ҳаво кескин совиб кетиши ҳақидаги прогнозларга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиянинг шимолий Европа ҳудудларидан 9-10 декабр кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11-12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
10-11 декабр кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин).
Ҳаво ҳарорати 11-12 декабрда кечаси 7-10 даражагача, кундузи 0-3 даражагача пасаяди, шимолда кечаси 12-17 даража, кундузи 5-10 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкентда 10-11 декабр кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. 11-12 декабрда ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даража, кундузи 0-3 даража совуққача пасаяди.
9-12 декабр кунлари учун об-ҳаво маълумоти дастлабки ҳисобланади. Агар кескин совуқ янги маълумотлар билан тасдиқланса, “Фавқулодда гидрометеорологик маълумот” махсус хабари билан эълон қилинади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг