date
views 124

Ўзбекистон аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи ортиқча вазнга эга

Ўзбекистон аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи ортиқча вазнга эга

Ўзбекистон аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи ортиқча вазнга эга, яна 20 фоиз фуқаролар семириб кетган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси ЖССТга таяниб хабар бермоқда.

Тадқиқот 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари ўртасида ўтказилди. Маълумотларга кўра, фуқароларнинг 67 фоизи етарли миқдорда сабзавот ва меваларни истеъмол қилади, аммо эркакларнинг 46 фоизида қонда холестерин миқдори юқори. Аҳоли томонидан кунига ўртача 14,9 грамм туз истеъмол қилинади – бу ЖССТ тавсия қилган қийматдан уч баравар кўп.

Санитария-эпидемиология қўмитаси жисмоний фаоллик, овқатланиш меъёр ва қоидаларига риоя қилмаслик ёшларнинг ўсиши ва ақлий ривожланишининг сустлашишига олиб келишини таъкидлади.

Ўз навбатида, катталарда эрта ўлимга олиб келадиган касалликлар ривожланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи ортиқча вазнга эга