23:50 / 04.12.2023
421

Фарғонада “Бахти Ташкентский”га яқин жиноий алоқаси бўлган Достон Халилов ушланди

Фарғонада “Бахти Ташкентский”га яқин жиноий алоқаси бўлган Достон Халилов ушланди

Фото: Фарғона ИИБ

Фарғона вилояти “Дўстлик” чегара постида “Бахти Ташкенцкий”га яқин жиноий алоқаси бўлган Достон Халилов ушланди. Бут ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, у Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давомида ушланган. “Бахти Ташкентский” лақабли Қудратуллаев Бахтиёр Запаровичга яқин жиноий алоқаси бўлган Фарғона шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган Халилов Достон Холбўта ўғли қўшни Қирғизистонга қочиб ўтмоқчи бўлган пайт “Дўстлик” чегара постида қўлга олинди.

Фото: Фарғона ИИБ

Унга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият