20:20 / 05.12.2023
104

Тошкент вилоятида маҳаллага бириктирилган солиқчилар томонидан 1250 та янги иш ўринлари яратилди

Тошкент вилоятида маҳаллага бириктирилган солиқчилар томонидан 1250 та янги иш ўринлари яратилди

Хабарингиз бор солиқ ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун “Маҳаллаларда солиқ органлари фаолияти” ахборот тизими  ишлаб чиқилди.

Ахборот тизимидаги маълумотлар онлайн равишда ҳар соатда янгиланади ва шу асосда маҳаллага бириктирилган инспекторларнинг олдига кунлик вазифаларни белгилайди ҳамда натижаларни автоматик равишда таҳлил қилади. Маҳаллага бириктирилган солиқ инспекторининг фаолияти онлайн кузатилиб, самарадорлик кўрсатгичи (КПИ) 21 та мезон орқали баҳолаб борилади.

Бу борада Тошкент вилоятида эришилган натижалар билан танишинг:

- Жорий йилнинг август-ноябр ойларида 3036 нафар янги якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатга олиниб, фаолиятини тўхтатган 1337 нафар тадбиркорлар фаолияти тикланди;

- 41085 нафар меҳнат билан банд бўлган аҳоли меҳнат стажига эга бўлиши ва келгусида пенсия олиши учун ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан оʻтказилди;

- 684 та корхонада бўш турган объектларни ишга тушириш ҳисобига 1250 та иш ўрни яратилди.

Бундан ташқари, буджетга 6,6 млрд сўм қўшимча манба жалб қилинди:

Масалан айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларни товар айланмасини ошириш ҳисобига 50,1 млрд сўм айланмадан олинадиган солиқ;

- корхоналарда ишчилар сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ошиши ҳисобига 84,7 млрд соʻм жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ;

- янги рўйхатга олинган объектлар ҳисобига 13,3 млрд соʻм ер ва мол-мулк солиқлари қўшимча ҳисобланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият