11:30 / 10.12.2023
610

Россия гигант совуқ антициклон таъсирида, Қозоғистон шимолида -35°C совуқ. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Марказда атмосфера босими 1064 гПа бўлган гигант совуқ антициклоннинг таъсир зонаси

Россиянинг 60 фоиз қисми гигант совуқ антициклон таъсирида. Мазкур антициклон маркази (ядроси) Урал ва Волгабўйида бўлиб, унинг таъсири аста-секин жанубий шарққа томон “сурилмоқда”. Қозоғистон шимолида эса аллақачон -35°C совуқ ҳарорат рўйхатга олинди. Мазкур ҳарорат Ўзбекистонга қай даражада таъсир қилиши юзасидан иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов тушунтириш берди.

Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, Россиянинг кўплаб ҳудудларида сўнгги 40 йилликда бу каби совуқлик кузатилмаган.

"11—13 декабрь кунлари ушбу антициклоннинг жанубий чекка қисми Ўзбекистоннинг каттагина ҳудудига таъсир қила бошлайди.

13 декабрдан бошлаб шимолдан ҳароратнинг бир оз юқори кўтарилиб бориш ҳодисаси мазкур совуқлик тўлқинининг Ўзбекистонда узоқ давом этмаслигини кўрсатади", — дейди иқлимшунос.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон унинг фаол даврида ҳам жанубий чекка қисмида турибди.

"Бу, гигант совуқ антициклон Ўзбекистонга кучли таъсир этмайди дегани. Агарда, мазкур антициклоннинг маркази Қозоғистон марказидан ўтганда борми Ўзбекистон аномал совуқлик қаршисида бўларди.

Мана шу ҳаво оқими Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти шимолида (деярли аҳоли яшамайдиган ҳудудлар) ҳароратни сезиларли даражада пасайтириш кучига эга.

Жанубда эса аксинча ҳароратнинг ўзгараётганини аҳоли деярли сезмайди ҳам", — деди у.

Иқлимшуноснинг қўшимча қилишича, ушбу совуқлик бизда мавсумий касалликлар камайишига олиб келади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият