«Ўзгидромет» кунлар қачон исиши мумкинлигини маълум қилди

«Ўзгидромет» кунлар қачон исиши мумкинлигини маълум қилди

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, янги ҳафтада об-ҳаво аста-секин исишни бошлайди.

12-13 декабрь кунлари куз-қиш мавсуми учун биринчи энг совуқ ҳароратлар кузатилиши мумкин.

14 декабрь кунидан бошлаб ҳароратлар аста-секин кўтарилиб боради.

Ҳатто жанубий вилоятларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +13 даражагача, шимолда +0 даража, бошқа вилоятларда +5 даражагача илиқ ҳароратлар бўлиши кутилмоқда.

12-14 декабрь кунлари учун ёғинлар 12 декабрда асосан қор кўринишида бўлиши айтилган.

13-14 декабрь кунлари эса ҳаво очиқ, ёғинсиз қуруқ изғирин бўлиши прогноз қилинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар