17:30 / 11.12.2023
204

Улуғнорда алимент ўрнига уй берилди

Улуғнорда алимент ўрнига уй берилди

Улуғнорда алимент тўловчи ота алимент қарзлари эвазига фарзандлари учун 6 хонали хонадонни ўтказиб берди.

Гап шундаки, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг ижро ҳужжатига биноан қарздор Б.Солиевдан ундирувчи М.Ахмедова фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган.

Қарздор Б.Солиев суднинг ҳужжатига бепарволик билан қараб Бюро ходимлари огоҳлантиришларига қарамай алимент пулларини тўламасдан келган. Шу сабабли, қарздорга 15.02.2023 йилда жиноят ишлари бўйича Улуғнор туман суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Б.Солиев жазо муддатини ўтаб чиққанидан сўнг ҳам тегишли хулоса чиқармасдан алимент пулларини бермай келган.

Бюронинг Улуғнор туман бўлими ходимлари қарздор отани такрорий огоҳлантириб, унинг ушбу ҳаракатлари келгусида жиноий жазо тайинланишига олиб бориши мумкинлигини тушунтирган.

Профилактик суҳбатлар самараси ўлароқ, ота фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган алимент тўловлари ўрнига 15 сотихли 6 хонадан иборат уй-жойни  ундирувчи М.Ахмедова номига расмийлаштириб берди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият