20:02 / 12.12.2023
161

Ижро ҳаракатлари давомида, дўкон ва чойхона биноси хатланди

Ижро ҳаракатлари давомида, дўкон ва чойхона биноси хатланди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига кредит қарздорликларини ундириш ишлари жадаллаштирилмоқда.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қўвватлаш мақсадида уларга тижорат банклари томонидан икки томонлама тузилган шартномаларга асосан кредит маблағлари ажратилмоқда.

Лекин, тузилган кредит шартномалари шартларини ўз вақтида бажармаётган жисмоний ва юридик шахслар ҳам учраётган бўлиб, уларнинг кредит қарздорлигини ундириш мажбурий ижро этиш чораларини қўллаган ҳолда амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 11 ойи давомида Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман (шаҳар) бўлимлари иш юритувида суд қарорларига асосан тижорат банклари фойдасига кредит қарзларини ундириш билан боғлиқ жами 1,8 трлн. сўмлик 18 187 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 1,4 трлн. сўмлик 11 717 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган ва 363,2 млрд. сўм амалда ундирилган.

Шунингдек, банклар фойдасига кредит қарздорликларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида, 34,8 млрд. сўмлик 2 313 та ижро ҳужжатлари бўйича кредит қарздорлигини ундириш қарздор жисмоний шахсларнинг иш ҳақларига қаратилиб, қарздорликлар қопланмоқда.

Шунингдек, давлат ижрочилари томонидан хатланган 221,4 млрд. 838 та кўчмас мулклар, 5,5 млрд. сўмлик 23 та қишлоқ хўжалиги техникалари, 27 млрд. сўмлик 126 та автотранспорт воситалари ва 7 млрд. 554,3 млн. сўмлик 307 та бошқа мол-мулклар хатланиб, электрон онлайн-аукцион савдоларига сотиш учун чиқарилиб, мол-мулклар сотувидан тушган пул маблағлари тегишли тартибда банкларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилиб берилган.

Масалан, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш бўлими иш юритувидаги, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 03.12.2021 йилдаги қарорига асосан қарздор “CHIMBOY GOLDEN PARK” МЧЖ, "SHARQ HAMKOR QURILISH" масъулияти чекланган жамияти ва "XARUN SHARWA" фермер хўжалигидан «Миллий банк» акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси филиали фойдасига 2 млрд. 816 млн. сўм ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорга 5 кунлик ихтиёрий муддат берилган, шунингдек, қарздорга тегишли бўлган қиймати 1 млрд. 268 млн. сўмлик дўкон ва чойхона иморати бўлим инспектори томонидан тегишли тартибда хатловга олинган.

Шунга қарамасдан қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган кўчмас мулк электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Ушбу мулк юзасидан ўтказилган аукцион савдоларида хатланган кўчмас мулк 1 млрд. 623 млн. сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари кредит қарздорлигини қоплашга йўналтирилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият