22:44 / 12.12.2023
104

Меҳмет Тутунчу: Биз – неча йиллардан буён Туркия ва Европада яшаб келаётган турклар доим туркий халқларнинг ҳур, мустақил бўлишини орзу қилиб яшадик

Меҳмет Тутунчу: Биз – неча йиллардан буён Туркия ва Европада яшаб келаётган турклар доим туркий халқларнинг ҳур, мустақил бўлишини орзу қилиб яшадик

Тошкентда ўтган «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги халқаро конференцияда Туркистон ва Озарбайжонни ўрганиш маркази раҳбари (Нидерландия) Меҳмет Тутунчу ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

«Туркий халқларнинг илк ўрта асрлардан то бугунги кунимизгача бўлган тарихий йўлини харитага жойлаштирдик. У ерда жадидлар фаолияти ҳам яққол акс этган. Бундай нуфузли конференцияда қатнашаётганимдан ва ушбу харитани иштирокчиларга тақдимот қилганимдан хурсандман.

Ўзбекистон Президентнинг табрикларини эшитиб, мамнун бўлдим. Биз – неча йиллардан буён Туркия ва Европада яшаб келаётган турклар доим туркий халқларнинг ҳур, мустақил бўлишини орзу қилиб яшадик. Мана, бугун айни шу ерда биз бир пайтлар тақиқ ва таъқиб қилинган фикрлар, шахслар яна ёруғликка чиққанини, қадр топаётганини кўриб турибмиз.

Жадидларнинг эзгу қарашлари бизга умид ва илҳом беради, улар ўлган бўлса ҳам, уларнинг ғоялари ўлмайди, бизнинг мақсадимиз шу ғояларга ҳаёт бахш этиш – Ўзбекистон Президенти ҳам ўз табригида шу жиҳатларга эътибор қаратгани қувонарли», - дейди Туркистон ва Озарбайжонни ўрганиш маркази раҳбари (Нидерландия) Меҳмет Тутунчу.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият