Ишга тиклаш - бу меҳнат шартномаси ноқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим бошқа ишга ўтказилган ҳолларда унинг аввалги ишига тикланишидир.
Ходим ишга тикланганда, иш берувчи ходимга етказилган зарарни қоплашга мажбурдир. Бунда ходимнинг мажбуран прогул қилган вақти, судга шикоят қилиш билан боғлиқ барча харажатлар ва маънавий зарар учун компенсация тўланади.
Мисол учун, Когон шаҳридаги "Когон савдо мажмуаси” МЧЖ директори ўринбосари Ж.М. ноҳақ ишдан бўшатилганлиги сабабли ўз ҳуқуқларини тиклаш учун судга ариза билан мурожаат қилган.
Аризани кўриб чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати даъвони қаноатлантириб, ижросини таъминлаш учун Бюронинг Когон шаҳар бўлимига юборган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Ж.М. 12.12.2023 йилдаги буйруқ билан директор ўринбосари лавозимига ишга тикланган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг