Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 5-6 декабр кунлари Бағдод шаҳрида Ироқ саноат ва минерал ресурслар вазири Холид Баттол ан-Нажм, вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Инвестиция қўмитаси раиси ўринбосари Салар Муҳаммад Амин ва Савдо-саноат палатаси президенти Омир Залаф Алавий билан учрашувлар ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт номенклатурасини диверсификация қилиш, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, чарм, электротехника маҳсулотларини Ироқ бозорига етказиб беришни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини, шунингдек, Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масаласини кўриб чиқди.
Учрашувлар доирасида бўлажак қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг