date
views 444

Ўзбекистонликлар йил охири ва янги йил бошида неча кун дам олади?

Ўзбекистонликлар йил охири ва янги йил бошида неча кун дам олади?

Фото: Getty Images

Президент фармони билан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2023 йил 30 декабр – шанба қўшимча дам олиш куни деб белгиланган. Шу боис бу ходимлар йил якунида 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар каби дам олишади.

1 январ эса, меҳнат қонунчилигига мувофиқ, барча ходимлар учун ишланмайдиган байрам куни ҳисобланади.

Янги 2024 йил аввалидаги иш ва дам олиш кунлари ўзгариши мумкин. Бу – “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилингач маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилдаги саналар учун бундай фармон ўтган йилнинг 23 декабрида имзоланганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар йил охири ва янги йил бошида неча кун дам олади?