date
views 122

Ўзбекистон ва Қатар ўзаро транспорт йўлакларини яратиш масаласини муҳокама қиляпти

Ўзбекистон ва Қатар ўзаро транспорт йўлакларини яратиш масаласини муҳокама қиляпти

Фото: Дунё АА

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Доҳага ташрифи давомида Қатар транспорт вазири Жассим бин Сайф бин Аҳмад Ал Сулайти билан музокаралар ўтказди.

«Қатар транспорт вазири Жассим бин Сайф бин Аҳмад Ал Сулайти жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Логистика соҳасида Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

«Ўзаро савдо айланмаси учун муҳим омил – самарали транспорт йўлакларини яратиш юзасидан фикр алмашдик», - дейди Бахтиёр Саидов.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Қатар ўзаро транспорт йўлакларини яратиш масаласини муҳокама қиляпти