date
views 123

Корхонанинг 150 млн. сўм солиқ қарздорлиги “нақд” ундирилди

Корхонанинг 150 млн. сўм солиқ қарздорлиги “нақд” ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Хўжайли тумани бўлими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасининг қарорларига асосан қарздор “M.S.N.” МЧЖдан жами 195,3 млн. сўм ундириш белгиланган бўлиб, ушбу қарорлар Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими давлат ижрочилари томонидан жамиятнинг манзилига борилиб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган ва шу жойнинг ўзида жамият раҳбаридан жами 150 млн. сўм нақд пул маблағлари тегишли тартибда хатлаб олинган.

Хатланган пул маблағлари қарздорнинг давлат бюджети олдидаги солиқ қарздорлигини қоплаш учун АКБ “Бизнесни ривожлантириш банки” Нукус филиалига топширилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Корхонанинг 150 млн. сўм солиқ қарздорлиги “нақд” ундирилди
-->