Ижтимоий тармоқларда «Юнусобод туманидаги 97-мактаб ўқувчилари бу кетишда мактабни портлатиб юборишади» сарлавҳаси остида видео хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган.
Қайд этилишича, 2023 йил 14 декабрь куни соат 10.15 ларда Юнусобод туманидаги 97-сонли умумтаълим мактабининг ошхонасида 11-«А» синф ўқувчиси И.Ж. танаффус вақтида ёнида бўлган «димавушка» номли қўлбола ясалган кучли тутун чиқарувчи моддани тутатганлиги аниқланган. Бу ҳодисани шу мактабнинг 9-«В» синф ўқувчиси А.А. эса ўзининг уяли телефони орқали видеотасвирга олган ва инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган ҳамда тарқатган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётганлигимаълум қилинган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг