Байрам олди отадан фарзанд таъминоти учун 28 миллион сўм ундириб берилди

Байрам олди отадан фарзанд таъминоти учун 28 миллион сўм ундириб берилди

Бюронинг Зангиота туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Ш.Равшановдан,ундирувчи С.Равшанова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун ¼ миқдорда алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Бўлим давлат ижрочиларининг олиб борган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг турли сабабларга кўра алимент пулларини тўламаганлик натижасида йиғилиб қолган 28 миллион сўм нақд пул ундириб берилди. Мазкур пул маблағлари тилхат асосида ундирувчига топширилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар