Солиқ қарздорлигини ўз вақтида бартараф этиш лозим

Солиқ қарздорлигини ўз вақтида бартараф этиш лозим

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида давлат фойдасига оид 214 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, 782 млрд. сўм амалда ундирилган.

Солиқ қарздорлигини ундириш алоҳида назоратга олинган бўлиб, биргина декабрь ойида 36,7 млрд. сўм солиқ қарздорлиги амалда ундирилди.

Шунингдек, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 126,7 млрд. сўмлик 1 021 та ( 717 та автотранспорт ва махсус техникалар, 304 та кўчмас мулк) мол-мулклар хатловга олиниб, савдога чиқарилган.

Бу борада ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар