Тадбиркорлик қилиш ёки оёққа қайта туриб олиш учун аксарият холатда биринчи бўлиб имтиёзли банкларга мурожаат қилинади.
Агарда ушбу имтиёзли кредит ва шароитдан оқилона, режали фойдаланилмаса оқибати аянчли якунланиши мумкин.
Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 августдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “CH.I.” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “С.Б” МЧЖлардан ундирувчи АТ “Халқ банки” фойдасига 197.676,40 АҚШ доллар муддати ўтган кредит қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Иштихон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Шунингдек, “С.Б” МЧЖга тегишли бўлган гаровга қўйилган SHACMAN SX 325DR384 русумли транспорт воситасига қаратиш ижро варақада кўрсатилган. Ушбу траспорт воситасини реализация қилиш мақсадида ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга борилганда ушбу транспорт воситаси йўқлиги аниқланиб, қидирув тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида гаровга қўйилган SHACMAN SX 325DR384 русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган юк-ўзиағдарувчи турдаги автотранспорт воситасига давлат ижрочисининг қарорига асосан тақиқ ўрнатилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, “С.Б” МЧЖга тегишли бўлган SHACMAN SX 325DR384 русумли транспорт воситаси 2023 йил 6 декабр куни Оқдарё туманида топилиб давлат ижрочисининг далолатномасига асосан хатланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг