14:00 / 20.12.2023
256

Сурхондарёда тўланмаган солиқлар ундирилмоқда

Сурхондарёда тўланмаган солиқлар ундирилмоқда

Солиқлар – миллий иқтисодиётимизнинг муҳим таянчи, тўкин ва обод турмушимиз кафолати. Афсуски, айрим солиқ тўловчилар қонунчилигимизда белгиланган ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини тўламаслик холатлари учрамоқда. Жойлардаги бундай ҳаракатлар солиқларни мажбурий тартибда ундиришга сабаб бўлмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят солиқ хизмати органлари ходимлари ҳамкорлигида “маҳаллабай” асосида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, қарздор жисмоний ҳамда юридик шахслардан солиқ қарздорликлари ундирилмоқда.

Мисол учун, солиқ инспекциянинг жорий йил октябрь ҳамда декабрь ойидаги ижро варақаларига асосан қарздор "SHARG‘UN KO‘MIR" АЖдан жами 3 млрд. сўмга яқин солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Сариосиё туман бўлими иш юритувига қабул қилингандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан қарздор жамиятга тегишли 30 дан ортиқ автотранспорт воситалари, кўчмас мулк бино-иншоотларига тақиқ қўйилиб, банкдаги барча ҳисоб рақамлари банд солинди ҳамда инкассо топшириқномалари юборилди. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, қарздор жамият ҳисобидан солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Яна бир мисол Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган масъуляти чекланган жамиятлардан бири солиқ тўловларини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаб келаганлиги сабабли бир миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик юзакаг келган. Бюронинг Термиз шаҳар бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 500 миллион сўмга солиқ қарздорлиги ундирилди ҳамда жамиятга тегишли бўлган 2 та кўчмас мулклари хатловга олиниб, аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланди.

Вилоятда Бюро органлари томонидан солиқ қарздорлигини ундиришга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият