Кадр: Telegram
Қашқадарё вилоятида 2009 йилда туғилган, 7-синф ўқувчиси унаштирилаётгани ҳақида видео тарқалганди. Қизнинг онаси ҳолатга изоҳ берди.
Ҳолат Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида бўлиб, масъуллар томонидан жойига бориб ўрганиш ўтказилганда қизчанинг ота-онаси видеодаги ҳолат аслида фарзандининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган маросим экани тўғрисида тушунтириш берган. Д.К.нинг ота-онаси аёлни турмушга чиқишга мажбурлаш учун жиноий жавобгарлик мавжуд экани тўғрисида огоҳлантирилган.
Шунингдек, Д.К.нинг ота-онаси ўз тушунтиришида видеодаги ҳолат тўй ёки унаштирув маросими эмаслиги ва қизини эрта турмушга бериш нияти йўқлиги, унга таълим бериш ва шифокор бўлиб етишиши ниятида эканлигини маълум қилган.
“Йўқ, ҳақиқатан ҳам унаштирилмаган — туғилган куни эди. Ҳамма биринчи фарзандларимизга туғилган кунига шундай тақинчоқ тақамиз. 7-синф деб хато айтилган, қизим 8-синф. Мактабини битиргач, ўқишда ўқитмоқчиман”, — дейди қизнинг онаси.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин