Ижтимоий тармоқларда Damas ҳайдовчиси машина томига одам чиқариб олгани ва унинг ҳаётига хавф туғдирган ҳолда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида содир бўлган.
Видео Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилган.
Шунингдек, ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тартиб ва меъёрлар бўйича тушунтириш берилган.
«Барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз. Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини хавф остига қўйманг!» дейилади ИИВ ЙҲХББ хабарида.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар