21:50 / 22.12.2023
159

Асосий мақсад ундирув сифатини таъминлаш!

Асосий мақсад ундирув сифатини таъминлаш!

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи О.Бозоров бошчилигида тижорат банклари ҳамда Бюронинг вилоят туман-шаҳар бўлимлари томонидан муаммоли кредитларни ундирилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Бюронинг вилоят бошқармаси масъул ходимлари, туман-шаҳар бўлим бошлиқлари ва давлат ижрочилари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда Бюро органлари томонидан амалга ошириши керак бўлган ишлар ва тижорат банклар томонидан тақдим қилаётган гаров мулкларини аукцион савдоларига чиқаришда дуч келинаётган камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, масъулларнинг ҳисоботлари тингланди ҳамда ундирувни таъминлаш мақсадида келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида, ўтган даврда Бюронинг Тошкент вилоят органлари томонидан иш юритувидаги кредит қарздорликларни ундириш билан боғлиқ 30 338 та 3 трлн. 442 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларидан 21 425 та 3 трлн. 71 млрд. сўмлиги тамомланган, шундан, 8 454 та 1 трлн. 516 млрд. сўм амалда ундирилган, 8 682 та 462,3 млрд. сўмлиги қолдиқда қолган. 2 707 та 468,9 млрд. сўмлик ҳужжатлар бўйича мол-мулклар хатланган, шундан 141 та 57,1 млрд. сўмлиги аукционга чиқарилган.

Мазкур йўналишда назорат тадбирлари давом этмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият