date
views 284

Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

“2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъий назар):

  • 22 март – жума;
  • 11 апрель – пайшанба;
  • 18 июнь – сешанба;
  • 3 сентябрь – сешанба;
  • 31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

  • 2 январь – сешанба;
  • 23 март – шанба;
  • 12 апрель – жума;
  • 31 август – шанба;
  • 30 декабрь – душанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

  • 6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
  • 13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
  • 14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
-->