17:17 / 24.12.2023
689

Топганга 40 млн сўм мукофот ваъда қилинган қидирувдаги шахс ушланди

Топганга 40 млн сўм мукофот ваъда қилинган қидирувдаги шахс ушланди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

2023 йил 18 декабр куни Тошкент шаҳрида оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб ҳибсга олинган 3 нафар шахс қочиб кетгани ҳақида эълон берилди. Аввалроқ уларнинг икки нафари ушланган, учинчисини қидириш ишлари давом этаётганди.

Қочиб кетганларнинг учинчиси Акромжон Абдуллаев ҳам ушланган. Буни ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов тасдиқлади.

Акромжон Абдуллаев Тошкент тумани Оқтом қишлоғи ҳудудида қамишлар орасида бекиниб ётган жойида қўлга олинган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати аввалроқ қочиб этганлардан икки нафари, 1982 йилда туғилган Рустамжон Умаров ва 1995 йилда туғилган Тоҳиржон Паттаев қўлга олингани, 1990 йилда туғилган Акромжон Абдуллаевни қидириш давом этаётгани ҳақида хабар берганди.

Кўп ўтмай қидирувдаги шахсни топганга 40 млн сўм мукофот эълон қилинди.

«Қидирувдаги шахснинг қаерда экани хақида хабар берган ёки топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 40 000 000 (қирқ миллион) сўм билан мукофотланиши кафолатланади», — дейилганди ИИБ хабарида.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият