Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда «Мунтазам» ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган.
«Фарғона-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Mersedes benz» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаролар С.К. ва Х.М. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 3 хил турдаги 112,5 млн сўмлик қалбаки дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!