date
views 172

Боғотда 102,7 млн. сўм алимент пуллари олдиндан тўланди

Боғотда 102,7 млн. сўм алимент пуллари олдиндан тўланди

Бюронинг Боғот тумани бўлими ходимлари томонидан алиментдан қарздор бўлган фуқароларнинг масъулиятини ошириш чоралари кўриб борилмоқда.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 14.06.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Я.дан ундирувчи У.А. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Қарздор М.Я. ўз ташаббуси билан фарзанди таъминоти учун алимент тўловини ҳисоблатиб, келгуси 5 йилга жами 102,7 млн. сўм алимент пулларини ундирувчи У.А.нинг номига очилган пластик картасига ўтказиб берди.

Албатта, алимент пуллари ота-она ўрнини боса олмайди. Ўз ўрнида, алимент тўловчи ота-оналардан арзимаган келишмовчиликлар сабабли фарзандларини тирик етим қилмасдан, оиласини қайта тиклаш чораларини кўришга чорлаб қоламиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Боғотда 102,7 млн. сўм алимент пуллари олдиндан тўланди