19:38 / 29.12.2023
96

Фарғонада ноқонуний тартибда ишдан бўшатилган фуқаролар ўз вазифаларига тикланиши таъминланди

Фарғонада ноқонуний тартибда ишдан бўшатилган фуқаролар ўз вазифаларига тикланиши таъминланди
Инсон ҳуқуқлари – ҳар бир алоҳида шахснинг қадр-қиммати ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлайдиган қоидалар мажмуасидир. Улар ҳуқуқий давлат конституциявий ҳуқуқининг негизини ташкил этиб, шахснинг ҳуқуқий мақоми асосини ва асосий ҳуқуқларини мужассамлаштиради.
 
Жумладан, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқарога етказилган маънавий зарарнинг ўрнини пул шаклида қоплаш, ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг энг муҳим фуқаролик-ҳуқуқий воситаси ҳисобланади, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси доирасида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш борасида Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими томонидан ҳам мақсадли чоралар амалга оширилмоқда.
 
Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида ўтган 11 ойи давомида, жами 76 та ижро ҳужжати юзасидан юритилган ижро ишлари тамомланган.
 
Жумладан, жами 788,9 млн. сўмлик 34 та ижро ҳужжати юзасидан юритилган ижро ишлари тамомланган бўлиб, бунинг 522,2 млн. сўмлик 24 тасининг ижроси амалда таъминланган, яъни суд қарори асосида иш ҳақи ундирилиши таъминланган.
 
Жумладан, Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасидан 302 млн. сўм, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасидан 44,5 млн. сўм, Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармасидан 35,5 млн. сўм ўз вақтида тўланмаган  иш ҳақи қарздорликлари ундирилиши таъминланган.
 
Ҳозирда, МИБ Фарғона шаҳар бўлими томонидан бундай ишлар давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият