23:20 / 29.12.2023
154

Афғонистонда ўзбекистонлик юк ташувчиларга қўйилган чеклов бекор қилинди

Афғонистонда ўзбекистонлик юк ташувчиларга қўйилган чеклов бекор қилинди
Фото: Транспорт вазирлиги

26 декабр куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулло Охунзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.

Унда автомобил ташувларида ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида ундирилишини таъминлаш, Афғонистон ҳудуди орқали транзит ҳамда икки томонлама ташувларни ривожлантириш, темир йўл ташувларидаги тариф ставкаларига имтиёзлар тақдим этиш, «Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон» темир йўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Учрашув якунига кўра, Афғонистон ҳудуди бўйлаб халқаро юк ташувларида ўзбекистонлик ташувчиларга қўйилган чеклов бекор қилинди.

Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб томонлар халқаро автомобил ташувларида ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида ўрнатиш бўйича аниқ мақсадлар белгилаб олинди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият