date
views 97

Ўзбекистон ва Ҳиндистон АТ йўналишида қўшма таълим дастурларини амалга оширади

Ўзбекистон ва Ҳиндистон АТ йўналишида қўшма таълим дастурларини амалга оширади
Фото: Дунё АА
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Ҳиндистоннинг Amtrak Technologies Pvt. Ltd. компанияси директори Сандип Аря билан учрашди.

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Хоразм вилояти ва мазкур ҳинд компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, инвестициялар жалб қилиш, ахборот технологиялари йўналишида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, мамлакатда хорижий етакчи компаниялар ва сармоядорлар фаолияти учун яратилган қулай муҳит ҳақидаги маълумотларга алоҳида эътибор қаратилди.

Amtrak Technologies Pvt. Ltd. Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик ришталарини ўрнатган. Хусусан, компания Жаваҳарлаъл Неру номидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ахборот технологиялари маркази, Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази, Қуролли кучлар академиясида компьютер лабораторияси синфини жиҳозлаш каби лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда фаол қатнашган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Ҳиндистон АТ йўналишида қўшма таълим дастурларини амалга оширади