Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳаво ҳарорати бугун кундузи +8...+13 даражани ташкил этади, эртага +12...+15 даражагача бироз кўтарилади, кечалари термометр устуни 0 даража атрофида бўлади.
Эртага кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, кундузи ва кечқурун айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
5 январ, жума куни Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий ҳудудларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража атрофида бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 5 январда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат бугун кундузи +10...+12 даража, 4 январда кечаси +0...+2 даража бўлади, кундузи ҳаво +13...+15 даражагача кўтарилади, 5 январда кечаси +2...+4 даража бўлади, кундузи +11...+13 даражагача бироз пасаяди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг