date
views 111

Ўзбекистон касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказишни режалаштиряпти

Ўзбекистон касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказишни режалаштиряпти
Фото: Boston Globe via Getty Images

Ўзбекистонда аҳолини максимал қамраб олган ҳолда бирламчи тиббий-санитария хизматини унга янада яқинлаштириш назарда тутилмоқда.

“Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, бирламчи тизим тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлигини рағбатлантириш орқали оилавий шифокор мақомини ошириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мамлакатда касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказиш мўлжалланмоқда.

Ихтисослаштирилган марказлар томонидан касалликларни эрта аниқлаш ишларини такомиллаштириш орқали 20 турдаги янги скрининг дастурлари йўлга қўйилади.

Стационар касалликларнинг 80 фоизини туман даражасидаги шифохоналарда бепул даволанишини таъминлаш ҳам назарда тутиляпти.

Сурункали касалликка чалинган беморларни соғломлаштириш ва реабилитация тизимини такомиллаштириш, соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказишни режалаштиряпти