date
views 120

Инвестициялар вазирлиги ходими фуқарони АҚШга юборишини айтиб пул олаётганда ушланди

Инвестициялар вазирлиги ходими фуқарони АҚШга юборишини айтиб пул олаётганда ушланди

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кирган.

Сўнг гўёки АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, Америкага юбориш эвазига ундан 14 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инвестициялар вазирлиги ходими фуқарони АҚШга юборишини айтиб пул олаётганда ушланди