date
views 131

Тошкентда «ВАЗ-2107» автомашинаси ёниб кетди

Тошкентда «ВАЗ-2107» автомашинаси ёниб кетди
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Шайхонтоҳур туманида "ВАЗ-2107" автомобили ёниб кетди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Бугун, 2024 йил 10 январ куни соат 09:46 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Ўқчи" МФЙ, Б.Зокиров кўчаси, 2-уй олдида тўхтаб турган, фуқаро Д.С.га тегишли "ВАЗ-2107" русумли автомобилда электр симларида қисқа туташув оқибатида ёнғин юзага келган.

Маълум қилинишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «ВАЗ-2107» автомашинаси ёниб кетди